«гуманитар ёрдам» тегли мақолалар


Исроил — Фаластин урушининг 13-куни. Асосий янгиликлар
19 октябр 2023, 12:31

Исроил — Фаластин урушининг 13-куни. Асосий янгиликлар

Байден ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумини 11 сентябрь воқеаларига қиёслади. АҚШ ва Исроил разведкаси «Ал-Аҳли» касалхонасидаги портлашда «кўпи билан бир неча ўн нафар» одам ўлган деб ҳисобламоқда. Миср ва АҚШ раҳбарлари гуманитар ёрдам коридорини очиш бўйича келишиб олди.

Ўзбекистондан Украинага 10,5 тонна гуманитар ёрдам жўнатилди
19 август 2023, 12:28

Ўзбекистондан Украинага 10,5 тонна гуманитар ёрдам жўнатилди

Ўзбекистондаги жамоат ташкилотлари ва ўзбек ишбилармонлари томонидан йиғилган 10,5 тонна гуманитар юк Украинага етказилди. Улардан кийим-кечак ҳамда тиббий буюмлар ўрин олган. Аввалроқ Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафар боладан иборат гуруҳ Тошкентга етиб келганди.

Ўзбекистон Туркияга 170 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди
14 феврал 2023, 21:10

Ўзбекистон Туркияга 170 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Туркиядаги зилзилалардан жабрланганларга ҳукумат, тадбиркорлар ва Ўзбекистон аҳолиси томонидан 170 тонна инсонпарварлик ёрдами йиғилиб, улар 6 та юк самолёти ва 7 та юк машинасида мамлакатнинг турли ҳудудларига етказилди.

Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчиларни жўнатади
6 феврал 2023, 15:25

Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчиларни жўнатади

Ўзбекистон Туркияга зилзиладан жабр кўрганлар учун гуманитар ёрдам ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчиларини жўнатади.

Афғонистонга 74 тонна гуманитар ёрдам жўнатилди
25 июн 2022, 13:50

Афғонистонга 74 тонна гуманитар ёрдам жўнатилди

Ўзбекистон зилзила ва тошқиндан жабр кўрган Афғонистонга 74 тонна гуманитар ёрдам жўнатди.

2021 йил ноябрь ойидан буён Афғонистонга Термиз орқали 42 минг тонна маҳсулот етказиб берилди
24 июн 2022, 18:25

2021 йил ноябрь ойидан буён Афғонистонга Термиз орқали 42 минг тонна маҳсулот етказиб берилди

2021 йил ноябрь ойидан буён Термиз орқали Афғонистонга 42 минг тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилган. Ўзбекистон ТИВ халқаро шерикларни Термиз логистика хабидан фойдаланган ҳолда мазкур давлатни қўллаб-қувватлашда фаол ҳамкорлик қилишни таклиф этди.

Ўзбекистон Украинага дори-дармонлардан иборат инсонпарварлик юкини жўнатди
7 июн 2022, 19:53

Ўзбекистон Украинага дори-дармонлардан иборат инсонпарварлик юкини жўнатди

Закарпатяга Ўзбекистон томонидан юборилган яна бир инсонпарварлик юки — қиймати 1 млн доллардан зиёд 19 тоннадан ортиқ дори-дармон етиб борди.

Ўзбекистон Украинага гуманитар ёрдам юборди
11 апрель 2022, 11:01

Ўзбекистон Украинага гуманитар ёрдам юборди

8 апрель куни Ўзбекистондан Украинага 34 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етиб келган. Закарпатська вилояти раҳбари Виктор Микита кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирган. Украинага гуманитар ёрдам юборилганлиги ҳақида ҳозирча Ўзбекистоннинг расмий идоралари томонидан хабар берилмади.

Ўзбекистон Афғонистонга 63 та вагонда инсонпарварлик ёрдамини жўнатди
23 декабр 2021, 11:01

Ўзбекистон Афғонистонга 63 та вагонда инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Пайшанба куни Ўзбекистондан Афғонистонга гуманитар ёрдам юкланган поезд жўнаб кетди. 63 вагонга озиқ-овқат, кийим-кечак ва кўмир ортилган.

«Афғонистондаги вазиятда қуруқ сўздан амалий ишларга ўтиш вақти келди» — Абдулазиз Камилов
7 декабр 2021, 14:26

«Афғонистондаги вазиятда қуруқ сўздан амалий ишларга ўтиш вақти келди» — Абдулазиз Камилов

Афғонистондаги вазиятнинг беқарорлашишига олиб келиши мумкин бўлган гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун афғон халқига аниқ ёрдам кўрсатиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади, дея таъкидлади Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.

Япония Афғонистон ва қўшни мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистонга ҳам грант ажратади
27 октябр 2021, 13:23

Япония Афғонистон ва қўшни мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистонга ҳам грант ажратади

Япония гуманитар эҳтиёжларнинг ўсиб бораётганлиги сабабли Афғонистон ва қўшни мамлакатларга 65 млн доллар миқдорида фавқулотда грант ажратади. Шундан 200 минг доллари Ўзбекистонга берилади.

Уч кунда Термизга Афғонистон учун 100 тонна гуманитар юк олиб келинди
18 октябр 2021, 11:03

Уч кунда Термизга Афғонистон учун 100 тонна гуманитар юк олиб келинди

БМТ Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси томонидан уч кунда Термиз халқаро аэропортига Афғонистон учун 100 тонна гуманитар юк олиб келинди. Юклар Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрига «Термиз — Ҳайратон» чегара пункти орқали етказилади. Унга қадар эса Termez Cargo Centre логистика марказида сақланади.

Термизга Афғонистон учун гуманитар юкнинг биринчи партияси етиб келди
15 октябр 2021, 15:11

Термизга Афғонистон учун гуманитар юкнинг биринчи партияси етиб келди

Термиздаги логистика маркази Афғонистон учун мўлжалланган гуманитар ёрдамнинг биринчи партиясини қабул қилди. БМТ Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси томонидан юборилган юклар Мозори-Шарифга юк машиналарида етказилади. Биринчи юкнинг ҳажми 32 тоннани ташкил этган.

БМТ Ўзбекистон орқали афғон халқига гуманитар ёрдам юборади
13 октябр 2021, 11:50

БМТ Ўзбекистон орқали афғон халқига гуманитар ёрдам юборади

БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси Ўзбекистонга афғон халқи учун гуманитар ёрдам ортилган учта самолёт юборишни режалаштирмоқда. Гуманитар юк Термиздан Ҳайратон чегара пункти орқали Мозори-Шарифга етказилади. Бундай самолётларнинг биринчиси октябрь ўртасида Ўзбекистонга етиб келади. Шунингдек, агентлик Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда логистик марказларни ташкил этишни кўзлаган.

Фото: Ўзбекистон делегациясининг толиблар билан учрашуви қандай ўтди
15 сентябрь 2021, 14:09

Фото: Ўзбекистон делегациясининг толиблар билан учрашуви қандай ўтди

14 сентябрь куни Ўзбекистон афғон халқига 25 та вагонда зарур маҳсулотлардан иборат инсонпарварлик ёрдамини юборди. Ўзбекистон делагацияси «Толибон» вакиллари билан учрашиб, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди ва эсдалик совғаларини топширди.

Ўзбекистон Афғонистонга 1000 та кислород баллонини юборди
12 июн 2021, 11:12

Ўзбекистон Афғонистонга 1000 та кислород баллонини юборди

Ўзбекистон Афғонистонга шошилинч гуманитар ёрдамни кўрсатди. Қўшни афғон мамлакатига 1000 дона кислород баллонлари юборилди.

АҚШдан Оролбўйи аҳолиси учун гуманитар ёрдам юборилди
5 май 2021, 10:48

АҚШдан Оролбўйи аҳолиси учун гуманитар ёрдам юборилди

АҚШнинг «Project C.U.R.E.» ташкилоти ва «Boeing» компанияси томонидан Қорақалпоғистонинг Оролбўйи ҳудуди аҳолиси учун гуманитар ёрдам юборилди. Хайрия юки ўз ичига 3 млн долларлик тиббиёт буюмлари ва жиҳозлари, сунъий шамоллатиш мосламаларини олди. Бундан ташқари, кейинги гуманитар ёрдамни етказиш учун 100 минг доллар миқдоридаги чек топширилди.

Ўзбекистон Ҳиндистонга гуманитар ёрдам кўрсатади
29 апрель 2021, 14:05

Ўзбекистон Ҳиндистонга гуманитар ёрдам кўрсатади

Ўзбекистон Ҳиндистонга коронавирус билан курашиш учун «Ремдесивир» препарати, этил спирти, мобил кислород концентратори тўпламларини юборади. Мамлакатда ҳозирда оғир эпидемиологик вазият кузатилмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
1 декабр 2020, 18:59

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркияда карантин чоралари кучайтирилгани, Эрон парламенти уранни бойитиш тўғрисидаги қонунни қабул қилгани, дунёда эҳтиёжманд аҳоли сони 40 фоизга кўпайгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қирғизистонга 200 ўринлик шифохона контейнерлари юборилди
19 ноябр 2020, 11:30

Қирғизистонга 200 ўринлик шифохона контейнерлари юборилди

Ўзбекистон Қирғизистонга 200 ўринга мўлжалланган ихтисослаштирилган шифохона контейнерларини юборди. Шунингдек, мамлакатга COVID-19га қарши курашда ёрдам бериш учун ўзбекистонлик шифокорларни юбориш режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг